Европа Кенгаши Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистонда Европа Иттифоқи/Европа Кенгашининг Марказий Осиёда қонун устуворлиги қўшма дастури доирасидаги тадбирлар/фаолиятларни ташкил этишда логистик ёрдам кўрсатиш учун хизмат кўрсатувчи компанияларни қидирмоқда.
Хизмат кўрсатувчи компаниялар Марказий Осиёнинг бешта давлатларида тадбирларни ташкил этиш учун ҳар хил турдаги хизматларни кўрсатиш бўйича шартномалар тузишлари шарт.
Илтимос, қўшимча маълумот олиш учун, ҳар бир мамлакат учун иштирок етиш тўғрисидаги талабномалар ва тендер ҳужжатлари билан танишиб чиқинг (ҳужжатлар фақат инглиз тилида):
- Қозоғистон Но 2023AO46
- Қирғизистон Но 2023AO47
- Тожикистон Но 2023AO48
- Туркманистон Но 2023AO49
- Ўзбекистон Но 2023AO50
Тендер таклифлари Европа Кенгашига электрон шаклда юборилиши керак. Тақдим етилиши керак бўлган барча ҳужжатлар тендер ҳужжатларида кўрсатилган.
Tender takliflarini topshirishning oxirgi muddati 2023-yil 13-iyun, CET 23:59 gacha.