Иш жойимиз

Ўрта Осиёда қонун устуворлиги Дастури (2020-2024*) Европа Иттифоқи, Европа Кенгаши ва Ўрта Осиё ўлкалари (Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон, Ўзбекистон) ҳукуматлари ўртасидаги шерикликка асосланган ҳамкорлик ташаббусидир.

Дастур талабга йўналтирилган ёндашув асосидаги ислоҳотлар жараёнларига кўмаклашиш оркали Ўрта Осиё мамлакатларида Европа ва бошқа халқаро стандартларга мувофиқ Ўрта Осиё мамлакатларида инсон ҳуқуқлари, қонун устуворлиги ва демократияни мустаҳкамлашга йўналтирилган. Дастур учта асосий фаолиятлардан иборат:

  1. Европа ва Ўрта Осиё ўртасида умумий ҳуқуқ маконини яратишга кўмаклашиш ва инсон ҳуқуқлари муҳофазаcини мустаҳкамлаш;
  2. Иқтисодий жиноятларга қарши шаффофлик ва курашга кўмаклашиш;
  3. Давлат муассасалари ва жамоат ташкилотларининг самарали фаолиятини рағбатлантириш.

Дастур харакатлари (компонентлари) инсон ҳуқуқларига асосланган ёндашувга амал килади ва камситишнинг олдини олиш, комплекс гендер ёндашув каби куп жихатли муаммоларни хисобга олади хамда тадбирлар хусусиятидан келиб чикиб, уларни амалга оширишда фуқаролик жамиятининг кенг кўламда иштирокини таъминлайди.

Мазкур Дастур Европа Иттифоқи ва Европа Кенгаши ўртасидаги узок муддатли ҳамкорликнинг бир қисми бўлиб, Европа Кенгашининг қўшни минтақаларга нисбатан сиёсати ва Европа Иттифокининг Ўрта Осиё буйича стратегиясига мос келади.


* Дастур 2024-йил июн ойигача узайтирилди.