Европа Кенгаши 1990-йиллар охиридан буён Ўрта Осиёнинг алоҳида мамлакатлари билан ҳамкорлик қилиб келади. Ушбу ҳамкорлик 2011 йилда Европа Кенгаши томонидан ташкил қилинган "Кушни минтакалар" сиёсатини амалга ошириш оркали мустахкамланди. Ушбу дастурнинг ўзига хос хусусияти шундаки, унинг барча тадбирлари (компонентлари) миллий даражадаги хамкорлик билан мукаммаллаштирилган минтақавий кўламни ўз ичига олади. Бундай ёндашув умумий минтақа муаммоларини мувофиқлаштирилган тарзда янада самарали ҳал қилишга ва айни вақтда Европа Кенгашини маҳаллий манфаатларга ва Қозоғистон, Қирғизистон, Тожикистон, Туркманистон ва Ўзбекистон шароитларига мувофиқ иштирокини ростлашга имкон яратади.