Охирги йилларда, Қирғизистон Европа Кенгаши билан нисбатан кенг кўламли мавзуларда, айниқса Қирғизистон учун қўшничилик ҳамкорлиги устуворлиги доирасида 2015-2019 йиллар давомида фаол ҳамкорлик олиб боради. Ушбу ҳужжат доирасида, уч лойиҳа амалга оширилди: “Сайлов ислоҳотлари орқали демократияни мустаҳкамлашни қўллаб-қувватлаш”, “Қирғизистон Республикасида порахўрликнинг олдини олиш ва унга қарши курашишни кучайтириш”, “Янги авлод етакчиларни ўқитиш”: Сиёсий фанлар мактаби”.

Модомики, 2019 йил декабр ойида Устуворликлар поёнига етган экан, Европа Кенгаши ва Қирғизистон ҳукумати ҳозирги кунда ҳамкорликнинг келгуси стратегиясини муҳокама қилмоқда. Айни пайтда, Ўрта Осиёда қонун устуворлиги дастури Европа Кенгаши ва Қирғизистон ўртасидаги ҳамкорликнинг асосий воситаси бўлиб хизмат қилади.

Давлат шунингдек Европа Кенгаши ва Европа Иттифоқининг “Лотин Америкаси, Марказий Осиё ва Монголия давлатларида сайлов қонунчилиги ва амалиёти ислоҳотларини, шунингдек инсон ҳуқуқлари бўйича минтақавий воситалар ва механизмларни қўллаб-қувватлаш” қўшма дастурида иштирок этади”..

Янгиликлар
Back

Error