Иқтисодий жиноятларга қарши шаффофлик ва курашга кўмаклашиш
Ўрта Осиё давлатлари сўнгги йилларда минтақада иш муҳитини яхшилаш ва барчанинг фойдасига барқарор иқтисодий ривожланишга кўмаклашиш мақсадида порахўрликнинг олдини олиш ва бунга тегишли жазо беришга йўналтирилган ислоҳотларни ўтказди. Мазкур амал ва тадбирлар тижорат учун шароитларни яхшилашга кўмаклашишга ва минтақада порахўрликка қарши тизим сифатини оширишга йўналтирилган. Амал ва тадбирлар икки такрибий қисмдан иборат: 1) Тадбиркорлик фаолиятида ҳалоллик (иш этикаси) ва талабларга жавоб бериш; 2) Порахўрликка қарши кураш ва пул ювилишига қарши, ҳамда активларни қайтариш тизимлари.
Шаффофликни, тадбиркорлик фаолиятида ҳалолликни ошириш ва тадбиркорлар ҳуқуқини ҳимоя қилиш Ўрта Осиё минтақаси ўлкаларининг усутвор омилларидан бири бўлиб саналади. Жорий амал ва тадбирлар тижорат секторида маъмурий тўсиқларни камайтириш ва талабларга жавоб беришни таъминлаш орқали, товламачилик ва корхона савдосидан ўз манфаатини кўзлаб ундиришга қарши кураш механизмларини яратиш ва имкониятларни кенгайтиришга йўналтирилган. Минтақа кўламида, мудохаладан мақсад илғор тажрибалар алмашув учун самарали механизмлар яратиш ва тижорат сектори дучор бўлаётган умумий минтақавий ва трансчегаравий порахўрлик хавф-хатарларини янада яққолроқ тушунишга кўмаклашиш бўлиб саналади. Маҳаллий миқёсда, амал ва тадбирлар юқорида келтирилган ва муҳокама предмети бўлмиш минтақаларда тегишли давлатларнинг муайян устуворликларига эътибор қаратган ва ислоҳотларга алоҳида кўмак кўрсатишга йўналтирилган.
Бу соҳадаги иш фаолияти ҳокимият органларининг, хусусан порахўрликнинг, пул ювилиши ва иқтисодий жиноятларнинг олдини олиш ва унга қарши кураш бўйича ҳуқуқ-тартибот органлари механизмлари ва салоҳиятини такоммиллаштиришга, шунингдек пул ювилиши ва терроризмни молиялаштиришга қарши кураш тизимини мустаҳкамлашга қаратилган. Компонентнинг минтақавий кўлами муайян минтақавий хатарлар ва таҳдидларга урғу берган ҳолда порахўрлик ва иқтисодий жиноят масалалари бўйича тадқиқотларни ўтказишни, шунингдек ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва давлат ишчи ходимларини ўқитиш бўйича поғонали дастурларни ўз ичига олади. Маҳаллий кўлам маҳаллий шароитлар ва ислоҳот жараёнларига боғлиқ ҳолда, муайян манфаат ва эҳтиёжларга қаратилган.