Европа Кенгашининг тасдиқланган конвенцияларини, шунингдек бошқа европа ва ҳалқаро ҳуқуқий меёрларини самарали адо этиш минтақада инсон ҳуқуқлари муҳофазасини кучайтиришда ва умумий ҳуқуқ маконини яратишни илгари суришда биринчи галдаги аҳамият касб этади. Шу тариқа, мазкур компонентнинг асосий мақсади инсон ҳуқуқлари соҳасида Ўрта Осиё адлия органларининг мутахассислари билимларини ва кўникмаларини яхшилаш ва инсон ҳуқуқлари принципларини уларнинг кундалик фаолиятларида тадбиқ қилишни таъминлашдан иборат. Бу мақсадга эришиш учун, Европа Кенгашининг турли конвенцияларини қамраб олувчи ҳуқуқшунослар учун Европа Кенгашининг асосий таълим платформаси ҳисобланмиш, ҳуқуқшунослар учун инсон ҳуқуқлари муҳофазаси соҳасида Европа таълим дастури (HELP) тўлақонли қўлланилиши мумкин. Амал ва тадбирлар доирасида, Ўрта Осиёдан маълум сонли судьялар, прокурорлар ва адвокатлар маҳаллий ҳуқуқий тартибларга мосланган ва маҳаллий тилларга таржима қилинган ҳуқуқшунослар учун инсон ҳуқуқлари муҳофазаси соҳасида Европа таълим дастури (HELP) курсларини танлаш аосида ўқитилади.

Янгиликлар
Back

Error